АҚШ Президенти Жо Байден фикрича, Россиянинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарор гўёки Москва раҳбарияти Украинада махсус ҳарбий амалиёт ўтказишда дуч келаётган қийинчиликларни акс эттиради.

“Менимча, Президент Путин ниҳоятда оғир аҳволда”, деди у Оқ уйда журналистларнинг ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги Россия қарорини изоҳлар экан.

Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Запорожье ва Херсон вилоятларида чоршанба кунидан эътиборан ҳарбий ҳолат жорий эълон қилинган.

 

ЎзА