Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари билан ишлашга ва Эронни Россияга “хавфли қуроллар” етказиб беришига йўл қўймаслик учун чекловчи чоралар кўришга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

“Биз иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан хавфли қуролларнинг Россияга ўтказилишининг олдини олиш мақсадида биргаликда ишлашга содиқмиз. Биз мазкур қуролларни етказиб беришда иштирок этган барча шахсларга нисбатан санкциялар ва бошқа воситаларни қўллашдан тортинмаймиз”, дейилади Эрон томонидан Россияга учувчисиз учоқларни етказиб берилишига оид тарқатган баёнотида.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Вашингтон “Украина ўзини бундай қуроллардан ҳимоя қилиш қила олиши учун хавфсизлик соҳасида, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида Украинага ёрдам беришни давом эттиради”.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши кеча ўтказилган ёпиқ йиғилишида Эронни Россияга учувчисиз самолётлар етказиб берганликда айблади.

Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский ва Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амид Саид Ираваний Москва ва Теҳрон ғарб давлатлари томонидан қўйилган айбларни қатъиян рад этишларини таъкидлашди.

 

ЎзА