Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев тил масаласини сиёсийлаштирмасликка чақириб, қозоқ тилини қўллаш соҳасини кенгайтириш билан бир қаторда бошқа тиллардан ҳам воз кечмасликни таъкидлади.

«Қозоқ тилида сўзлашувчи ёшлар сони ортиб бормоқда. Умуман олганда, тил муҳити тубдан ўзгарди. Қозоқ тилини биладиган жуда кўп этнос вакиллари бор. Қозоқ тилидаги фильмлар, мусиқа ва бошқа маҳсулотларга талаб ортиб бораётгани кузатилмоқда. Буларнинг барчаси қозоқ тили қўлланадиган соҳалар йилдан-йилга кенгайиб бораётганидан далолат», –ؘ деди у Олмаота вилояти жамоатчилиги билан учрашувда. Унинг таъкидлашича, “хавотир олишга асос йўқ”.

«Қозоқ тилини сиёсий ўйинлар учун фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди. Шунга ўхшаш хатолар айрим мамлакатларда қайғули оқибатларга олиб келди. Давлатимиз қозоқ тилини қўллаб-қувватлаш учун зарур чораларни кўрмоқда ва биз ушбу йўналишда ишларни давом эттирамиз», – дея таъкидлади Тоқаев.

Шу билан бирга, ҳар томонни ўйлаб тил сиёсатини олиб боришимиз керак. «Биз ўз тилимизни ўрганишимиз керак ва бу тўғри. Бироқ бошқа тилларни ҳам ўрганишдан воз кечмаслигимиз лозим. Фақат шу йўл билан биз кўзланган мақсадга эришамиз», – деди Қозоғистон раҳбари.