МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гроссининг Рейтер агентлигига маълум қилишича, Запорожье АЭС атрофида хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича музокаралар кетаётган шароитда унинг Украина ва Россияга яна бир бор сафар қилиш эҳтимоли мавжуд.
«Украина ва Россияга қайтиб келишим эҳтимоли мавжуд, бу ҳақда аввал келишиб олгандик. Айни дамда биз хавфсиз ҳудудни ташкил этиш мақсадида музокараларни давом эттирмоқдамиз».
Эрон билан ядро келишуви бўйича музокараларни қайта бошлаш ҳақида гапирар экан, бош директор ушбу йўналишда музокаралар “боши берк кўчага” кириб қолганини маълум қилди.
Запорожье АЭСи Днепр дарёсининг чап қирғоғида Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Ушбу АЭС қуввати жиҳатидан Европадаги энг йирик ядро объекти ҳисобланади. Станцияда олтита энергоблок мавжуд.