“Гап Грузия керакли ислоҳотларни амалга ошираётгани ҳамда биз коррупция ва хавфсизлик идораларининг жамоатчилик назорати бўйича билдирган хавотирларимизга жавоб бериши ҳақида кетмоқда. Тбилиси бу муаммоларга қанчалик кўп эътибор қаратса, НАТО иттифоқчиларидан зарур ёрдамни жалб қилиш шунчалик осон бўлади”, деди у.
Грузия 1990 йилларнинг охиридан бери НАТО билан ҳамкорлик қилиб келади. 2002 йилда Президентлар Эдуард Шеварднадзе ва кейинчалик Михаил Саакашвили мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиб кириши истакларини билдиргандилар.
ЎзА