Колумбия ва Панама чегарасида 10 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирлар АҚШга бориш учун тўпланиб қолган, деб хабар бермоқда “Анадолу” ахборот агентли.

Колумбия шимолидаги Антиокия департаментига қарашли Некокли шаҳрига ички можаролар ва иқтисодий вазият туфайли ўз мамлакатларини тарк этган асосан гаитилик бўлган муҳожирлар оқиб келади.

Некокли расмийлари жуда кўп оқим туфайли барча муҳожирларга керакли ёрдамни кўрсата олмаётганликларини хабар қилмоқдалар.

Ҳисоботда айтилишича, тўйиб овқатланмаслик ва соғлиқ билан боғлиқ вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда.

Некокли матбуот котиби Вилфредо Менжо Запата журналистларга шаҳарда катта инқироз бошланганини айтди.

“Алоҳида эҳтиёжли муҳожирлар кўп, уларга зарур ёрдам берилмаяпти. Уларнинг кўпчилиги ўта хавфли шароитларда тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда”, – деди у. Хусусан, озиқ-овқат, бошпана ва болалар тагликларининг кескин тақчиллигини таъкидлади.
10 мингга яқин муҳожир Панама чегарасини кесиб ўтиш учун искалаларда кутишмоқда.

Кўпчилик тунни пляжлардаги чодирларда ўтказмоқда.

Панамага боргач, муҳожирлар ўрмонлар, ботқоқликлар ва тоғлар билан қопланган ёввойи табиат қўриқхонаси Дариен Гап орқали ўтиши керак бўлади.

Панама ва Колумбиянинг бир қисмини эгаллаган Марказий ва Жанубий Америка чегарасидаги ўзлаштирилмаган ҳудуднинг бир қисми муҳожирлар учун хавфли йўл ҳисобланади. Уни фақат ўрмон йўллари бўйлаб пиёда кесиб ўтиш мумкин.

Мигрантлар ботқоққа қолиб кетиш ва ёввойи ҳайвонлар ҳужумига дучор бўлиш хавфи остида ушбу йўллардан юради.

Турли хавф-хатарларга, шунингдек, одам контрабандачилари таҳдидига қарамай, муҳожирлар АҚШга Панама орқали, кейин эса Гватемала ва Мексика орқали етиб боришни орзу қилади.