Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётганлиги учун халқаро эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Бугун божхона органлари ўзига юклатилган вазифаларни бажариш баробарида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда бошқарма бошлиғи соҳа ходимларига халқаро эсдалик нишонлари топширилди.

Бу каби мукофотлар соҳанинг барча ходимларини Амир Темур ва Бердақ боболар сингари буюк аждодлар издошлари бўлиб, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровон турмуши йўлида доимо хизматга шай бўлишга ундайди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА