Буюк Британияда Қироллик зарбхонаси томонидан қирол Карл III тасвири туширилган 5 ва 50 фунтлик тангалар тақдим этилди. Ушбу металл пул бирликларини британиялик ҳайкалтарош Мартин Дженнингс ишлаб чиққан.
Тасвирда Карл III тожсиз намоён бўлган. Қироллик ва нумизмат анъаналарига мувофиқ, тимсол профили чап томонга қараган. Айоана бўйлаб лотин тилида “Қирол III, Аллоҳнинг инояти билан эътиқод ҳимоячиси”, сўзлари ёзилган.
5 фунтлик танганинг бошқа томонида Елезавета IIнинг икки хил портрети тасвирланган ва унинг ҳукмронлик даври (1926-2022) битилган.
Махсус коллекция тангалари 3 октябрь куни чиқарилади, дейилади зарбхона матбуот хабарида.
ЎзА