Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари С.Данияров иштирокида Қўнғирот туманининг чекка Елабад, Қирқ-қиз шаҳарча фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Елабад шаҳарча фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ж.Муфтуллаев, “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори Ж.Мустафаев, иккита шаҳарча фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Қабул давомида аҳолини қийнаётган бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, субсидия бериш тартиби каби масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганларининг ижроси назоратга олинди.

Тадбирда шунингдек, мазкур маҳаллаларда фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтинг кўрсаткичларининг бугунги кун ҳолати натижалари таҳлил қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА