Туркия Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга визасиз киришни бекор қилди. Тегишли фармонни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған имзолади, деб хабар беради “Atavatan-Turkmaniston”.

Фармон ҳукуматнинг 2007 йил 19 июлдаги қарорини бекор қилади. Унга кўра, Туркманистон фуқаролари Туркияда 30 кунгача сайёҳлик мақсадида визасиз қолишлари мумкин эди.
Аввалроқ Туркманистон ҳукумати туркманлар учун визасиз режимни бекор қилиш талаби билан Туркияга мурожаат қилгани хабар берилганди.
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур сўровдан мақсади “Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва уни тизимли асосда жорий этиш” билан изоҳлади.
Туркиянинг Туркманистон фуқаролари учун виза режимини жорий этиши халқаро ҳаво қатновининг қисман очилганидан сўнг у ерга пул ишлаш учун бораётган юз минглаб туркман муҳожирлари ва минглаб мамлакат аҳолисига таъсир қилади.

ЎзА