Президент Қосим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан 14 сентябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради, деб хабар бермоқда “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги . Ак Орда матбуот хизмати берган маълумотга таяниб.

«Қозоғистон ва ХХР етакчилари Қозоғистон – Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилади. Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда», – дейилади хабарда.