Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Терроризм қурбонларининг глобал конгресси ўз ишини бошлади. Тадбир Терроризмга қарши кураш бошқармаси томонидан ташкил этилди.
БМТ Бош котибининг ўринбосари – Террорчиликка қарши кураш бошқармасининг бошлиғи Владимир Воронков ўз чиқишида ушбу конгресс терроризм қурбонлари ва ташкилотга аъзо давлатлардаги Терроризм қурбонлари уюшмалари ўртасида ҳимоя, хотира, эътироф, одил судловдан фойдаланиш ва қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни ўрнатиш учун зарур эканлигини қайд этди.
Конгресснинг асосий мақсади террорчилик ҳужумлари қурбонлари дуч келаётган масалаларни халқаро ҳамжамият кун тартибига киритиш, жабрланганларнинг ҳуқуқларини миллий даражада ҳимоя қилиш бўйича ахборот ва тажриба алмашишдан иборат.
Глобал конгресс доирасида шунингдек, терроризмнинг 22 нафар қурбони ҳикоялари асосида яратилган “Хотира” номли ҳужжатли фильм ва фотокўргазма ҳам намойиш этилади.
БМТ матбуот котиби материаллари асосида
Г. Абдуллаева, тайёрлади, ЎзА