Қозоғистон Сенати (парламентнинг юқори палатаси) раиси Маулен Ашимбаев республика раҳбари Косим-Жомарт Токаевнинг бир марталик етти йиллик президентлик муддатини жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда раис журналистлар билан суҳбатда баёнот берган. Уни матбуот хизмати тарқатди.
“Мамлакатимиз фуқароси бир муддатда президент этиб сайланиши учун етти йиллик президентлик муддати жорий этилиши тарафдориман.Бу республикамизда сиёсий рақобатни ривожлантириш имконини беради ва биз демократик сиёсий мутаносибликни шакллантириш йўлида жиддий қадам ташлаган бўламиз”.
Ашимбоевнинг сўзларига кўра, бу норма “Қозоғистонда ҳокимиятнинг бир шахс қўлида тўпланишини янада чеклайди.
“Сайловолди дастуримизни амалга ошириш, алоҳида берилган ваъдаларни бажариш, мамлакат учун бир қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун етти йил етарли вақтдир. Мазкур лойиҳа Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар дастурининг бир қисмидир. Бу ҳокимиятни монополиядан чиқариш имконини беради”, деди Сенат раиси.