АҚШ 2023 йилнинг охирига қадар армияни гипертовушли қурол билан таъминлашга умид қилмоқда, деб баёнот берди мамлакат мудофаа вазирининг ўринбосари Гейб Камарилло Defense News конференциясида.

«Мен бирор-бир кечикишни кўраётганим йўқ», — деди Камарилло гипертовушли қурол билан таъминлаш муддати ўзгариши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан.

Унинг таъкидлашича, америкалик ҳарбий ихтирочилар “тезлиги жуда юқори ва кутилгандан ҳам самарали” янги қурол тизимини яратишга муваффақ  бўлган. Мазкур қурол АҚШ армиясини модернизациялашган қуроллар билан тезроқ таъминлаш  дастури доирасида яратилмоқда, дейилади хабарда.