Канн халқаро фестивали ғолиби Макс Тцуи Тошкентда

“Ишимни ҳеч кимга ўргатмайман. Эртага нонимни яримта қилади” деган қарашлар вақти ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш киноижодкорларга устозларнинг билганини иш жараёнида ҳам ўрганиш имкониятини берди. Ёш киночилар германиялик машҳур оператор Макс Тцуи ва ўзбекистонлик истеъдодли ижодкор Жасур Шаметов билан бирга суратга олиш майдонида ишлай бошлашди.
photo5240262814889781561.jpg
“Art House” лойиҳасининг Жаҳонгир Қосимов бадиий раҳбарлигидаги курси тингловчилари дарс соатларида назарий билимларнигина ўзлаштириб қолмай, балки йирик мега лойиҳада иштирок этишмоқда.
Бугун “Art House” ўз номига муносиб ҳолда ҳақиқий “Санъат уйи”га айланди. Чунки унинг иштирокчилари ҳар бир йўналишда бир ёки икки соат эмас, балки икки ой мобайнида суратга олиш майдонида профессионал ижодкорлардан маҳорат сабоқларини олишади.
photo5240262814889781565.jpg
Курснинг операторлик иши йўналишида Жасур Шаметовдан соҳанинг сир-асрорларини ўрганаётган ёш киноижодкорлар баҳорнинг илк кунидан ишга туширилаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг ҳамкорлигида амалга оширилаётган “SCORPION” триллерининг суратга олиш ишларида қатнашиб боришади.
photo5240262814889781563.jpg
“Art House” тингловчилари бу имкониятни катта мактаб деб ҳисоблашмоқда.
“SCORPION” суратга олиш майдонида германиялик машҳур оператор, Канн халқаро фестивали ғолиби Макс Тцуидан операторлик сирларини ёш киноижодкорларга ўргатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макс Тцуи режиссёр Мухлиса Азизованинг бундан аввалги лойиҳаси “Welcome to Bukhara”да ҳам ҳамкорлик қилган эди. Режиссёр ва операторнинг Бухоро ролигидаги ҳамкорлиги “SCORPION”да давом этади.

 

ЎзА