Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлари сабаб Америка Марказий Осиёнинг янги қирраларини кашф этаётганини таъкидлаётган АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бош расмийси, АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари, профессионал дипломат Элис Уэллс хоним Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида интервью берди.
— Ўзгаришларни Ўзбекистон ўзи истаб қилаётир. Бу Ўзбекистоннинг режаси. Халқаро ҳамжамият тавсияси билан қилмаяпти. Биз катта қизиқиш билан кузатяпмиз ва қувватлашни хоҳлаймиз. Ёрдамга шаймиз. Нафақат АҚШ, балки БМТ, Жаҳон банки, Халқаро Валюта Жамғармаси ва бошқа органлар Президент Мирзиёев ва унинг командасига кўмаклашишни истайди.
Суҳбат тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.
ЎзА