Пойтахтимизда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил қилинган мамлакат чемпионатида минг нафарга яқин спортчилар ўзаро рақобатлашди.
Катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтган чемпионатда Муҳайё Сотқинбоева, Гулшода Турсунбоева, Дилнавоз Каримов, Камола Омонгелдиева, Гулжаҳон Умарова, Сўғдиёна Жамолиддинова, Сетора Маннопова, Нилуфар Давлетова ҳамда Мадина Эргашева ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Фарҳод Жўраев, Валижон Шокиров, Абдужамол Хўжамуродов, Алишер Абдураимов, Аҳмад Алимбеков, Алишер Холиқов, Омонжон Раҳмонов, Фармон Нишонбоев шоҳсупага кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА