Хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари айни пайтда Бекобод шаҳрида металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

–Соҳа рақобатбардош бўлиши учун малакали кадрлар, илм-фан ва инновациялар зарур.

Мисол учун, 1 тонна қора металл қиймати жаҳон бозорида 600 доллар бўлса, мураккаб пўлат қотишмаларининг нархи тоннасига 10 минг доллардан ошади.

Бундай инновацияга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун авваламбор, чуқур билимга эга геологлар, тоғ-кон ва металл қуйиш муҳандислари, кимёгар ва технологлар, материал-шунослар, Ай-Ти ва логистика каби кўплаб йўналишлар бўйича мутахассислар керак бўлади,– деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА