Қорақалпоғистон Республикасида жорий йил июнь ва июль ойлари оралиғида 5 та муҳим ташаббус доирасида маҳаллалар ёшлари ўртасида спортнинг футбол, мини футбол ва имконияти чекланган инсонлар ўртасида шахмат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. Куни кеча Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ушбу спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган ушбу спорт мусобақаларида Нукус шаҳри ва туманлар маҳаллаларидан жами 10 мингдан ортиқ ўғил-қиз иштирок этди.

Маросимда мусобақада ғолиб бўлган жамоаларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Йиғилганлар эътиборига концерт дастури  намойиш этилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА