Давлатимиз раҳбари Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашмоқда.

– Аввало, бугун халқимиз учун жуда муҳим сиёсий ислоҳотлар даврида сизлар билан кўришиб турганимдан мамнунман. Бугун сизлар билан атрофлича фикр алмашиш, мулоҳазаларни ўртоқлашиш, устувор йўналишлар бўйича самимий мулоқот қилиш учун йиғилиб турибмиз. Конституциявий комиссиянинг иши, ҳеч шубҳасиз, биз бошлаган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий заминини  янада кучайтиришга хизмат қилади, – деди Президент. –Мен бу жараёнларни бевосита кузатиб, бир нарсага жуда қувондим. Бошланаётган янги давр ўзгаришларига ҳар бир фуқаромиз бефарқ қарамай, ўзлари ташаббускор бўлиб, кўплаб таклифлар бермоқда ва ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватламоқда.

Давлатимиз раҳбари келиб тушган ҳар бир таклифни эътиборсиз қолдирмасдан, Асосий қонунимизни такомиллаштириш жараёнида, албатта, инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

– Бош мақсадимиз – ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни Менинг Конституциям деб фахрланадиган мукаммал даражага олиб чиқишдир, – деди Президент.

ЎзА