Эрон Президентига ҳамдардлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига, марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

 

ЎзА