ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” республика очиқ турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада қуйи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 43 нафар спортчи ўзаро беллашди.

Профессионал эркаклар ўртасидаги беллашувларда нукуслик Ислом Мурзамбетов, профессионал аёллар ўртасида амударёлик Райхона Шомуротова, ҳаваскор эркаклар ўртасидаги баҳсларда хўжайлидан Жамшид Айимбетов, ҳаваскор аёллар ўртасида тахиатошлик Ойна Тўраева ғолиб бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ, ЎзА