Жорий йилнинг 28 январь – 1 февраль кунилари бокс бўйича Ҳиндистонда ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва Бокс федерациясининг таклифларини инобатга олиб “Indian Open” халқаро бокс мусобақасида муваффақиятли иштирок этган боксчилар пул мукофоти билан тақдирланди.
Мусобақада олтин медални қўлга киритган Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов, Бобо-Усмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов 25 миллион сўм билан, кумуш медали соҳиблари –Иқбол Холдоров ва Санжар Турсунов эса 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, бош мураббий Марат Қурбонов ва катта мураббий Тўлқин Қиличевга 12 миллион сўм пул мукофотлари берилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат)ЎзА