Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги “Даўқора” ўйингоҳида ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Жиззах вилояти ҳокимининг кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада тумандаги шаҳарча, макон ва овул фуқаролар йиғинидан 17 та жамоа иштирок этди. Муросасиз ўтган мусобақа якунида “Тахтакўпир” шаҳарча фуқаролар йиғини жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Жиззах вилояти ҳокими кубоги соҳиби бўлди.

Иккинчи ўринни “Ойдин йўл”, учинчи ўринни “Қораўй” овул фуқаролар йиғинлари жамоалари эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда Жиззах вилояти масъул этиб белгиланган.

Довуд Абибуллаев,ЎзА