Нукусда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Нукус шаҳрида отлиқ ва велосипедли патруль хизмати фаолияти йўлга қўйилгани ушбу ҳамкорликнинг амалий самарасидир.
– Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат» концепцияси асосида ташкил этилган бундай хизмат ўз самарасини бермоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Е.Қайипназаров. – Жумладан, 2018 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жиноятчилик кескин камайди. Патруль-пост хизмати батальони ва Миллий гвардия ходимлари кўча ва хиёбонларда, жамоат жойларида доимий тезкор текширувлар, профилактика тадбирлари ўтказаётир.