Молия вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда ҳукумат номидан турли тўловлар ва бир марталик нафақалар ажратилганлиги ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқалаётгани тўғрисида хабар берди.
«Сизга шуни маълум қиламизки, Молия вазирлигининг барча расмий каналлари расмий текширилганлик белгига эга бўлган манбалар орқали янгиликларни кузатиб, ишончли маълумотларни олишингиз мумкин», дейилган хабарда.
Шунингдек, фуқаролар ўзлари қизиқтирган саволларга@MoliyaPressтелеграм манзили ҳамда 71 2391570 рақами орқали аниқлик киритишлари мумкин.
ЎзА