Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.
Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти