Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали аҳолини контрафакт матбаа маҳсулотларидан ҳушёр бўлишга чақирди

Эслатмада айтилишича, контрафакт матбаа маҳсулотлари – давлат стандартлари ҳамда белгиланган меъёрий ҳужжатларга зид тайёрланган ва чоп этилган матбаа маҳсулотидир.

Бундай маҳсулотлари ёш авлоднинг саломатлиги, рақобатнинг издан чиқиши ва иқтисодиётнинг мўътадил ўсишига салбий таъсир кўрсатади.
Уларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сотиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг муайян моддалари билан таъқиқланган. Хусусан, кодекснинг 165-моддасида лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш –фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши қайд этилган, дейилади ЎзМАА эслатмасида.


ЎзА