Унда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинмоқда.

Биринчи масала – тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

–Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.  Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди. Шунинг учун бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади. Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим. Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган, –  деди Президент.

ЎзА