– Ўзбекистондаги фаолиятимни беш йил олдин бошлаганман. Сиз сайланганингиздан кейин бироз фурсатдан сўнг бу ердаги ваколатимни бошладим. Шунинг учун беш йиллик кузатувларим билан ўртоқлаша оламан.

Жуда ҳам катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар гувоҳи бўлдим. Айниқса, бу ерда даволашдан кўра кўпроқ касалликни олдини олишга урғу берилишига, вертикал бошқарувдан бевосита горизонтал кенг қамровли ёндашувга асос солинганига гувоҳ бўлдим.

Йигирма беш йил давомида турли мамлакатларда ваколатим бўйича иш олиб бордим. Шу нарсани очиқ-ойдин айтишим мумкинки, Сиздек шижоатли, юксак мақсадларни кўзлаган, серғайрат Президентни кўрмадим.

COVID пандемияси бошланганидан кейин Сизнинг бевосита етакчилигингиз остида қисқа фурсатда пандемияни назорат остига олишга, салбий таъсирини минимал даражага туширишга муваффақ бўлинди.

Ўзбекистон буни қандай бошқарганлиги, назоратга олганлиги намуна қилса арзийдиган аъло даражадаги ечимлардир.

Лиан Куппенс,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили