Сайловда етакчи мухолифатдаги “Фуқаролик кучлари” партиясидан Корея Республикаси президентлигига номзод Юн Сук Ёл ғалаба қозонди.

Бу ҳақда Корея Республикаси марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Юн Сук Ёл 48,56 фоиз, унинг рақиби, ҳукмрон “Тобуро” демократик партияси вакили Ли Чжэ Мён эса 47,83 фоиз овоз тўплаган.

Президентлик пойгасида Сим Сан Чжон 2,37 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган.

Сайловда сайловчиларнинг 77,1 фоизи иштирок этди ва рўйхатга олинган 44,19 миллион сайловчидан 34 миллиондан ортиқ киши овоз берди.

Чоршанба куни Жанубий Кореяда сайлов бўлиб ўтди.

Расмийлар коронавирусга чалинган сайловчи ва карантиндагилар учун махсус вақт ажратдилар.

Муддатидан олдин овоз бериш 4 ва 5 март кунлари бўлиб, унда сайловчиларнинг 36,9 фоизи иштирок этган.