Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганига 30 йил тўлди.

Шу мунлсабат билан Жанубий Кореянинг энг оммабоп нашрларидан бири — “The Korea Post” журналининг икки мамлакат ўртасида ўзаро алмашувлар йилига бағишланган махсус сони чоп этилди.

Журналда 2021 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидланган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик, икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашда имзоланган ҳужжатлар алоҳида ўрин тутиши айтилган.

Шунингдек, мақолада “Яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгилангани таъкидланган.

Журналнинг махсус сонида 30 йиллик муносабатлар билан бирга,  истиқболдаги йўналишлар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилган.

ЎзА