“Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:
• устав фонди;
• давлат улуши;
• ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
• ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
• иш ўринлари сони;
• корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.
2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади.
Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:
бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
ташқи қарздорлик;
маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.