Келгуси йил 15-29 сентябрь кунлари Россиянинг Москва ва Екатеринбург шаҳарларида Жаҳон дўстлик ўйинлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йирик спорт байрамига тайёргарлик жараёни билан танишиш асносида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв ўйинлар ғолибларига топшириладиган олтин медаллар соф тилладан ясалишини билдирди.

– Бир ой муқаддам Владимир Путин Жаҳон дўстлик ўйинлари учун ажратиладиган мукофот пулини Олимпия ўйинлари совриндорларига белгиланган тўлов билан тенглаштириш бўйича кўрсатма берганди, – деди Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Игорь Левитин. У мукофот пули хорижлик спортчиларга ҳам берилишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа дастурига 27 спорт тури киритилган.

Т.Рўзиев, ЎзА