2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5318-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 ва 24 бандларига мувофиқ Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

ЎзА