Президент замонавий алоқа воситаларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати.
Ушбу замонавий маҳсулотлар давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан «Ўзэлектроаппарат» заводида ишлаб чиқарилмоқда.
Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача юртимизда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

 

ЎзА