Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. 

Мактабгача тарбия таълим тизимининг илк бўғини ҳисобланади. Соғлом генофондни, етук кадрларни тарбиялаш, аввало, шу тизимдан бошланади.

Бироқ шу пайтгача бу тизим ривожланишдан ортда қолган эди. Охирги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоизга камайган. Оқибатда мактабгача ёшдаги болаларнинг 33 фоизи боғчаларга қамраб олинган, холос.

Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш учун сайтимизни кузатиб боринг. 

 

ЎзА