Осмон тимсоли

Ой-ю юлдуз қўнган юртим байроғи,
Жаҳон айвонида қадалган чоғи-
Темурий довруғим келганди қайтиб,
Дунё салом берди номимни айтиб.

Қарасак, шамолни уйғотган осмон
тимсоли шод этар қароғимизни.
Парвардигор, доим баландда асра,
Ерга туширмагин байроғимизни…

Қўчқор НОРҚОБИЛ, Шоир,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист
ЎзА