Тўйга тўёна: Нукусда янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди

Нукус шаҳридаги “Қумбиз овул” маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида 5 қаватли 450 хонадонли 10 та уй-жой фойдаланишга топширилди.
– Мазкур уй-жойдан 6 хонадон оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 6 нафар аёлга берилди, – дейди Нукус шаҳри ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Абибуллаева. – Мазкур уй-жойларнинг бошланғич бадаллари Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тўлаб берилди.
Ўтган йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, жумладан, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган уй-жойга муҳтож 145 нафар аёлга турар жой берилган.
Шундай қилиб, 450 хонадон истиқлолимиз байрамини янги уй-жойларда нишонламоқда.
photo_2019-08-31_10-19-28.jpg
photo_2019-08-31_10-19-29 (2).jpg
photo_2019-08-31_10-19-29.jpg
photo_2019-08-31_10-19-30.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, МАҚСАД ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА