Президент мактаблари учун имтиҳон қандай бўлади?

Бу борадаги саволларга жавоб бериш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари бошланди.
Президент мактабларига жами 28 446 талабгор ҳужжат топширган. Улардан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишган.
Ана шу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун Тошкент, Хива, Нукус ва Наманган шаҳарларида 2019 йил 26-27-28 июнь кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари (orientation day) – саралаш босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бино билан танишиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бу тадбирларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олмоқда. Унда имтиҳон шартлари, тартиб-қоидалари ҳақида маслаҳатлар берилмоқда.
Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) жорий йил 29 июнь – 3 июль кунлари бўлиб ўтади.
Қуйида пойтахтимиздаги “Ўзкўргазмасавдо” мажмуасида Тошкент шаҳридаги Президент мактабига саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари жараёнидан фотолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
1.jpg
3.jpg
7.jpg
9.jpg

 

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА