Владимир Путин Қуръон ўқиш фойдали экани ҳақида гапирди

“Болаларнинг Библия, Таврот ва Қуръонни ўқиши уларга фақат фойдали бўлади”, деди Россия Президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида жаҳон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашувда.
“Интерфакс” хабарига кўра, болалар қайси китобларни ўқиб улғайгани маъқул, деган саволга жавоб бера туриб, Путин: “Муқаддас китоблар болаларга ҳам, қизларга ҳам бирдек фойдали, улар бунда ўқиганига амал қилса, дунё янада тинчроқ бўлади”, деб таъкидлаган.

 

ЎзА