Исроил бош вазири Владимир Путин билан учрашади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху пайшанба куни Россияга амалий ташриф билан келиб, Москвада Президент Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда, дейилади Исроил давлати раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Учрашувдаги асосий мавзу икки давлатнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда тасодифан тўқнашмаслиги юзасидан тегишли саъй-ҳаракатлар тизимини шакллантиришдан иборат.
Ташриф Исроилдаги парламентга сайловлар арафасида бўлиши билан аҳамиятли бўлади.

 

ЎзА