“Сув – ҳаёт манбаи” танлови

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Европа Иттифоқи кўмагидаги Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг UzWaterAware лойиҳаси билан ҳамкорликда Республика оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Сув – ҳаёт манбаи” танловини эълон қилади. 
Танлов оммавий ахборот воситаларининг телевидение, радио, матбуот, интернет журналистика йўналишлари бўйича ўтказилади.
Танловга тақдим этиладиган журналистик ишлар – эфирга узатилган теле ва радиомаҳсулотлар, босма ОАВ ва интернет сайтларида эълон қилинган мақолаларда қуйидаги мавзулар таҳлилий очиб берилган бўлиши лозим:
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича янгича ёндашувлар;
қишлоқ хўжалигида сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш: замонавий маҳаллий ишланмалар ва жаҳон тажрибаси;
аҳоли, айниқса ёшларнинг сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш, бу борада жойларда амалга оширилаётган ишлар.
Танловга 2019 йилнинг 1 апрелидан 30 сентябригача бўлган вақт мобайнида газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар 15 октябргача қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган материаллар сони бештадан кам бўлмаслиги лозим.
Босма ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган материаллар асл нусха ёки улардан кўчирма олинган ҳолда топширилади.
Телевидение ва радиоканалларда эълон қилинган материаллар CD ёки DVD дискларда, материалларнинг қисқача аннотацияси билан бирга қабул қилинади.
Танловга қабул қилинган ишлар муаллифга қайтарилмайди.
Ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (объективка);
 
– муаллифнинг паспорти нусхаси;
 
– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими 2019 йил ноябрь ойида бўлиб ўтади.
Материаллар “Сув – ҳаёт манбаи” танловига” деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100005, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 
39-уй, “А” бино. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
 
Телефон: (71) 202-47-84, 202-47-00
 

 

ЎзА