Волейбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин ўтмоқда

Японияда хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи баҳслар ўтказилмоқда.
Йокогама шаҳрида чемпионатнинг «А» гуруҳидан жой олган жамоалар баҳслашмоқда. Унда Аргентина терма жамоаси Голландияга, Мексика эса Германияга 0-3 ҳисобида мағлуб бўлди. Японияликлар Камерун термаси устидан 3-0 ҳисобида зафар қучди.
«B» гуруҳидаги ўйинлар Саппоро шаҳрида ўтказилмоқда. Ушбу гуруҳда Туркия кутилмаганда Италияга 0-3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Канада – Куба ва Хитой – Болгария ўйини бир хил 3-1 ҳисобида якунланди.
«D» гуруҳида Пуэрто-Рико – Доминикан Республикаси, Қозоғистон Сербия, Кения – Бразилия учрашувлари 0-3 ҳисобида якунланди. «C» гуруҳида Россия ва Жанубий Корея 3-0, Озарбайжон ва Тринидад ва Тобаго 3-0, АҚШ –Таиланд 3-2 ҳисоблари қайд этилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА