Юридик адабиётларнинг умумий буюртма тизимини шакллантиришда қандай муаммолар бор?

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Юридик адабиётлар фондини кенгайтириш ва янгилаб боришдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
photo5267389450374195702.jpg
Унда вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутахассис ва олимлари, профессор-ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси бугунги кунда мамлакатимиз таълим муассасаларида ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётнинг замонавий талабларини, шунингдек, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига жавоб берадиган ўқув режалари ва дастурлари асосида машғулотлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар, шунингдек олий юридик таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар бўйича дарс бераётган педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар учун замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-методик материаллар яратиш Тошкент давлат юридик университети фаолият йўналишларидан биридир.
Бунинг учун ушбу таълим муассасасида барча қулайликлар яратилган. Бу ердаги мавжуд ўқув машғулотларини олиб бориш учун ихтисослашган аудиториялар, компьютер ва тест синфлари, кутубхона ва тегишли кафедраларнинг барчаси замонавий ўқув-услубий ҳамда электрон техника воситалари билан жиҳозланган.
Бироқ, ижтимоий сўровлар натижаси аҳоли, айниқса, ёшлар орасида юридик саводхонликни ошириш жиҳатдан нашриётлар томонидан чиқариладиган аҳолининг маънавий-маданий дунёқарашини кенгайтиришга доир юридик адабиётларнинг умумий буюртма тизимини шакллантириш борасида қатор камчилик ва муаммолар борлигини кўрсатмоқда.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА