Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради ҳамда Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Президентимиз қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.