Бугун – 25 июль куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибида институт ректорлигига тайинлов масаласи кўтарилди.

Нукус давлат педагогика институти ректори этиб Утемуратов Байрам Пердебаевич тайинланди.

Маълумот учун, Утемуратов Ба йрам Пердебаевич шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети физика-математика факультети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси текширувидан сўнг Нукус давлат педагогика институтининг собиқ ректори Қуанишбай Оразимбетов шу йилнинг июнь ойи бошларида лавозимидан озод қилинган эди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.