Спиртли ичимликлар яна қимматлашди

Хўш, нега спиртли ичимликларнинг нархи ошди?
Спиртли ичимликлар нархларининг қимматлашишининг асосий сабабларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 5 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб пиво ва ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадларига йўналтирилган қўшимча тўловларнинг жорий қилинганлигидир.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жорий йилнинг июнь ойи давомида спиртли ичимликлар чакана савдоси фаолияти билан шуғулланувчи аксарият корхоналар ўзларидаги қолдиқ маҳсулотларини ўзгармаган нархларда сотган. Спиртли ичимликлар нархларига қўлланилган қўшимча тўловлар иккинчи ярим йилликдан бошлаб ушбу тур маҳсулотлар нархига ўз таъсирини ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика Қўмитаси маълум қилди.

 

ЎзА