ФУТБОЛ: Пример-лигани чемпион “Манчестер Сити” ҳамда “Арсенал” бошлаб беради

Англия Пример-лигасининг навбатдаги 2018 – 2019 йилги мавсумига қуръа ташланди. 

Қуръа натижаларига кўра, биринчи турни Унаи Эмери бошчилигидаги “Арсенал” ҳамда амалдаги чемпион “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида баҳс очиб беради. Умумий 380та ўйинни ташкил қиладиган мусобақанинг дастлабки тури 11 августга белгиланган.

Ушбу турдаги ўйинлар одатдагидек дам олиш кунлари, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

003.JPG

1-тур, 11 август

Арсенал – Манчестер Сити

Борнмут – Кардифф Сити

Фулҳем – Кристал Паллес

Ҳаддерсфилд – Челси

Ливерпул – Вест Ҳем

Манчестер Юнайтед – Лестер Сити

Нюкасл – Тоттенҳам

Соутгамптон – Бюрнли

Уотфорд – Брайтон

Вулверҳемптон – Эвертон

 

ЎзА