Ўзбекистон баскетбол федерациясига Президент сайланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг 2016-2017 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди. Шу жараёнда унинг янги таҳрирдаги устави тасдиқланди. 
Конференцияда Ўзбекистон баскетбол федерацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Давлетов Руслан Қуролтайевич сайланди.
Конференция якунида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг келгусидаги фаолияти самарасини янада ошириш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

 

ЎзА